Safe Road YHXX иловаси орқали чиройли рақамлар харид қилиш мумкин
0
Эндиликда чиройли рақамларни Safe Road ЙҲХХ иловаси орқали олиш мумкин, бу жараён ауктсион орқали сотиш ўрнига янада оддийлаштирилди, деб Жаҳонгир Латипов Телеграм-канали хабар берди.
Нархлар:
* Жисмоний шахслар учун – 7 млн сўм (БҲМнинг 17 баравари)
* Юридик шахслар учун – 10,3 млн сўм (БҲМнинг 25 баравари)
Ҳозирда фақат ауктсионда сотилмаган рақамлар базага қўшилди.
2026 йил 1 январдан бошлаб, исталган ҳарф ва рақам комбинациясини 7 млн сўмга танлаб олиш мумкин бўлади.