Афғонистонда интернет тўлиқ ўчирилди: Сабаблари ва оқибатлари
0
Афғонистонда вақтинча ҳукумат 29-сентябрь куни мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб ташлади.
NetBlocks ташкилоти хабар беришича, интернет алоқаси Тошкент вақти билан соат 20:10 атрофида деярли нолга тушган. Ўчиришнинг сабаби сифатида "ахлоқни ҳимоя қилиш" кўрсатилган.
Шунингдек, бу ҳолат Кабулдаги аэропортда камида саккизта рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди, телефон алоқаси ва сунъий йўлдош телевидениеси ҳам узилди.
Вақтинча ҳукумат бу ҳолат ҳақида расмий баёнот бермаган