ru24.pro
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Калифорния полицияси ҳайдовчисиз таксини жаримага торта олмади

0

АҚШнинг Калифорния штати Сан-Бруно шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган такси полиция томонидан тўхтатилди. Аммо тажрибали инспекторлар ҳайратга тушди — транспорт воситаси Waymo компаниясига тегишли ўзини ўзи бошқарувчи ҳайдовчисиз такси бўлиб чиқди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган хабарда айтилишича, рейд давомида полиция маст ҳайдовчиларни текшираётган пайтда такси светофорнинг қизил чироғида бурилиш содир этган. Шу боис жарима тайёрланиши кутилган эди, аммо қонунчиликда “робот”лар ёки ҳайдовчисиз тизимларга нисбатан жарима қўллаш тартиби мавжуд эмаслиги боис ҳужжат расмийлаштирилмади.

Полиция носозлик ҳақида Waymo компаниясига расмий равишда маълум қилди ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун транспорт воситалари қайта дастурлаштирилишини умид қилишаётганини билдирди.

Компания эса воқеага муносабат билдириб, унинг автоном бошқарув тизими йўл ҳаракати қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганини, хавфсизликка жиддий эътибор қаратилишини ва мазкур вазият чуқур ўрганилаётганини маълум қилди.

Муттахассислар таъкидлашича, бу ҳолат ҳайдовчисиз технологияларнинг тараққиёти билан бир қаторда, ҳуқуқий соҳада ҳам янги қоидалар ва меъёрларни ишлаб чиқиш зарурлигини яна бир бор кўрсатиб берди.