ru24.pro
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30

Ўзбекистонга туристлар оқими кескин ошди: 8 ойда 7,5 миллион киши ташриф буюрди

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган хорижликлар сони 7,5 миллион нафардан ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 миллионга кўп бўлиб, 49,1 фоиз ўсиш демакдир.

Энг кўп турист юборган давлатлар:

Қирғизистон – 2 164 521 нафар

Қозоғистон – 1 769 910 нафар

Тожикистон – 1 699 984 нафар

Россия – 663 296 нафар

Афғонистон – 304 510 нафар

Туркманистон – 243 512 нафар

Хитой – 135 408 нафар

Туркия – 113 109 нафар

Ҳиндистон – 42 256 нафар

Корея Республикаси – 30 039 нафар

Бошқа давлатлар – 349 849 нафар

Сафар мақсадлари бўйича тақсимот:

Қариндошларни йўқлаш – 5 166 373 нафар

Сайёҳлик – 1 148 469 нафар

Хизмат юзасидан – 837 535 нафар

Тижорат – 287 747 нафар

Даволаниш – 62 054 нафар

Ўқиш – 14 216 нафар

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрганларнинг аксарияти қўшни давлатлар аҳолиси бўлиб, улар орасида қариндошларни йўқлаш асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, сайёҳлик мақсадида келувчилар сони ҳам 1,1 миллиондан ошгани Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда.