Чимён тоғида йўлдан адашган 7 нафар киши қутқарилди
0
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Чимён тоғида йўлни топа олмай қолган фуқароларга ёрдам кўрсатди.
Маълумотларга кўра, кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» маҳалласи ҳудудида 7 нафар киши сайрга чиққан ва йўлдан адашиб, тоғдан туша олмай қолган.
Хабар тушиши биланёқ Чимён ёнғин-қутқарув отряди ходимлари ҳодиса жойига йўл олди. Қутқарувчилар фуқароларни хавфсиз ҳудудга олиб тушишди.
Ҳодиса вақтида ҳеч ким тан жароҳати олмагани маълум қилинди.