Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилида
0
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан бошлаб қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанини Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев сўнгги марта шу йилнинг 6 январь куни қисқа дам олишга чиққан эди.
Бундан аввал у 2024 йилнинг 26 июлидан 5 августгача таътилда бўлган, ундан олдинроқ эса 22–29 апрель кунлари дам олгани қайд этилган.