Ҳуқуқбонлар Макронни Мирзиёев билан учрашув чоғида сўз эркинлиги масаласини кўтаришга чақиришди
Президент Эммануэль Макрон 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўладиган ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги вазияти хавотирли тарзда ёмонлашаётгани ва ижтимоий тармоқларда мустақил шарҳловчилар таъқиб этилаётгани масаласини кўтариши керак. Бу чақириқ Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (AHRCA), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ва Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) томонидан 11 март куни ёйинланган қўшма мурожаатдан...