Ўзбекистонда банг моддалари билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди
Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида наркотик моддаларни ноқонуний сотишга доир жиноятлар сони икки бараварга кўпайди. Олий суд эълон қилган статистика ана шундан далолат беради.
2020 йилда Жиноят кодексининг 270, 271, 273-276-моддаларига дахлдор жиноятларга қўл урганлар 3941 кишини ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу рақам 8373 нафарга етган.
Ҳудудлар кесимида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳрида қайд этилган. 2024 йилда 1999 нафар шахс шу турдаги жиноятларни...