"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Биз келажагимиз учун меҳнат қиляпмиз"
0
Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб баҳси олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра ва жамоа ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка матбуот анжуманида иштирок этиб, "Ал Ҳилол" билан бўладиган муҳим учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Ал Ҳилол" – кучли рақиб, лекин биз тайёрмиз"
Португалиялик мураббий биринчи баҳсдаги ғалабага қарамай, жавоб учрашуви жуда оғир кечишини таъкидлади:
"Биз қийин баҳс бўлишини биламиз. "Ал Ҳилол" нафақат Элит ОЧЛ, балки бутун Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Улар ҳар доим тўпни назорат қилишга, ҳужумда фаол бўлишга интилади. Биринчи ўйинда биз уларни тўхтатиб қола олдик, Тошкентда ажойиб ўйин ўтказганимиз учун ғалаба қозонишга эришдик. Эртага ҳам яхши футбол кўрсатишга ва ўз мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз."
Морейранинг таъкидлашича, "Ал Ҳилол" ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этади ва бу "Пахтакор" учун жиддий синов бўлади.
Жорже Жезусга қарши баҳс – мураббийлар тўқнашуви
Морейра "Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:
"Жорже Жезус бу мусобақада иштирок этаётган энг кўп соврин ютган мутахассислардан бири. Унинг тажрибаси ва жамоага таъсири катта. Охирги мавсумда у "Ал Ҳилол" билан мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У мен учун янги инсон эмас, мен у билан ишлаганман. Лекин ҳозир биз рақиблармиз ва жамоам билан ғалаба учун курашаман."
Мухлислар жамоага катта босим қилади
"Ал Ҳилол" ўз уйида ажойиб атмосфера яратишини таъкидлаган мураббий, мухлислар босими жамоа учун энг катта қийинчилик бўлишини қайд этди:
"Биз жуда юқори босим остида ўйнаймиз. Саудия клуби мухлислари ўз жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бу биз учун мураккаблик туғдиради, лекин бундай баҳслар футболчиларнинг тажрибасини оширади. Бундан ташқари, бизнинг ҳам жуда ажойиб мухлисларимиз бор ва уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун катта ёрдам бўлади."
Жамоа жангга шай!
Морейера "Пахтакор"нинг ғалабага ишониши муҳим эканини қайд этди:
"Биз жамоа сифатида бирлашдик. Биргаликда ҳаракат қиляпмиз. Биз плей-офф босқичига энг охирги жамоа бўлиб йўл олган бўлсак ҳам, майдонда ўз ўйинимиз ва характеримиз билан курашяпмиз. "Ал Ҳилол" – фаворит, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз ва эртага майдонда шунга яраша ҳаракат қиламиз."
Жамоа ҳужумда Фламарион ва Риаскос каби футболчиларга суянади, лекин мураббий "Пахтакор" таркибида ўйин тақдирини ўзгартиришга қодир бир неча футболчи борлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Пахтакор» бугун «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади. «Ал Ҳилол» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги баҳс 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да Риёддаги «Кингдом Арена» стадионида бошланади.
Жамоаларнинг илк учрашувида «Шерлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.