Англиялик экспертлар Ҳусановнинг ўйинини қандай баҳолади?
Англия Премьер-лигасининг 28-турини учинчи ўринни талашаётган жамоалар – “Ноттингем Форест” ва “Манчестер Сити” бошлаб берди.
Гарчи ўйин давомида Хосеп Гвардиола шогирдлари устунлик қилган бўлса-да, ғалаба “ўрмончилар”га насиб қилди. Мезбонлар Йошко Гвардиол ва Эдерсоннинг бўшроқ зонасидан фойдаланиб, ғалаба тўпини киритди.
Абдуқодир Ҳусанов бу баҳсда ҳам тўлиқ ҳаракат қилди. Легионеримиз майдонда энг яхши ўйнаган футболчилардан бири бўлди.
Англия футболини ёритиб келаётган cityxtra.co.uk портали экспертлари “шаҳарликлар”нинг ҳаракатларини 10 балли тизимда қуйидагича баҳолади.
Эдерсон – 5:
Учрашувнинг 66-дақиқасида Каллум Хадсон-Одоининг хавфли зарбасини қайтарди. Бироқ кейинги вазиятда шу ҳужумчи дарвозабоннинг яқин бурчагига гол уриб кетди.
Матеуш Нуньеш – 6:
Ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлай олмади. Бир неча шубҳали қарорларни қабул қилди. Ҳимояга нисбатан ярим ҳимояда яхшироқ ўйнади. Оқибатда ўрнини Рико Льюисга бўшатиб берди.
Абдуқодир Ҳусанов – 8:
Ҳусанов ҳаммани ҳайратга солишда давом этмоқда ва майдонда “Манчестер Сити”нинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Умуман олганда, ўзбек футболчиси январда жамоага келганидан бери ҳимоядаги ишончли ўйини билан Хосеп Гвардиоланинг ишонган ҳимоячисига айланиб бормоқда.
“Ноттингем Форест” билан бўлган баҳсда ҳам Абдуқодирдан тўпни олиб қўйиш, ишончли ҳимояланиш, узоқ масофаларга аниқ паслар сериясини кўрдик. Рақиб ҳужумчилари Хадсон-Одои ва Крис Вуд Ҳусановдан умуман ўтолмади.
Рубен Диаш – 7:
Ўзига ишонган ҳолда анча хотиржам ҳаракат қилди. Гол урилган вазиятда Хадсон-Одоини тўхтатиб қололмади.
Йошко Гвардиол – 7:
Рақиб гол урган вазиятда ҳужумчига етарли даражада қаршилик кўрсата олмади. Бироқ учрашув давомида ҳужум ташкил қилишда ҳам фаоллик кўрсатди. Доку, Савиньо ва Силва билан чап қанотда турли комбинациялар уюштирди.
Бернардо Силва – 6,5:
Аввалига ўз қанотида рақиб ҳимоясини ёриб ўтолмади. Майдонга Кевин де Брюйне тушганидан кейин ўйини очилди.
Нико Гонсалес – 6:
Майдон марказида “ўрмончилар”ни тўхтатишга ҳаракат қилди. Лекин “Олтин тўп” соҳиби Родрининг даражасига етишига анча бор экан.
Савиньо – 6:
Марказий ҳужумчи Эрлинг Холандга бирорта қулай пас узата олмади.
Фил Фоден – 6:
Ўйин бошидаёқ гол уриш учун имконият бўлганди. Бироқ кейинги пайтда Фоден ўйинларда “йўқолиб” қолмоқда.
Жереми Доку – 7:
“Манчестер Сити” ҳужум чизиғидаги энг ёрқин ўйинчиларидан бири бу гал ўз маҳоратини ишга сола билмади.
Эрлинг Холанд – 6,5:
Норвегиялик тўпурар рақиб ҳимоячиларидан ўтишни уддалай олмади. Ҳаракатлари самарасиз кетди ва у майдонни қуруқ тарк этди.
Рико Льюис – 6:
Заҳирадан ўйинга қўшилиб, ўнг қанотдан жой олди. Лекин унинг ҳаракатлари ҳам рақиб ҳимоясидан ўтишга камлик қилди.
Матео Ковачич – 6,5:
Ўйин охирида жамоасини мағлубиятдан қутқаришга яқин келганди. У йўллаган зарба дарвоза устунига яқинлашганда ён томонга бурилиб кетди.
Кевин Де Брюйне – 6:
Майдонга тушиши билан жамоаси ҳужумларини ташкил қилишга киришди. Лекин шу куни “ўрмончилар” яхши ҳимояланди.
Умар Мармуш – 6,5:
Ўйинга қўшилгани билинди. Холандга гол уриши учун вазият яратиб беришга ҳаракат қилди.
Таъкидлаш жоизки, бу мағлубиятдан кейин “Манчестер Сити” учинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини бой берди. Мавсум охиригача Хосеп Гвардиола шогирдлари Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардаги жойини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур.