ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Volkswagen Golf 9 GTI электр версияси ўз DNKsини сақлаб қолади

0
Volkswagen компанияси ўзининг келажакдаги электр ҳетчбеки Golf’нинг “қувватли” версияси устида иш олиб бормоқда. Немис брендининг ушбу машҳур модели тўққизинчи авлодига тўлиқ электр қувватига ўтиши кутилмоқда, аммо шунга қарамай, GTI ёрлиғини сақлаб қолади.

Муҳандислар ва маркетинг мутахассислари автомобилни ички ёнув двигателига эга машинага ўхшатиш устида бош қотирмоқда. Двигател овозининг имитацияси ва узатмалар қутисининг ўзгариши каби вариантлар кўриб чиқилмоқда.

Биринчи прототиплар аллақачон синовдан ўтаётгани боис улар ҳақида баъзи маълумотлар пайдо бўлди.

Инсайдерларнинг тахминларига кўра, Golf 9 2028 ёки 2029 йилда тақдим этилади. Машина Rivian муҳандислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган энг янги SSP платформасида қурилади.

GTI индекси остидаги “қувватли” версия 2030 йилда чиқарилиши мумкин ва эҳтимол, ғилдираклар орасида моментни ўзгарувчан тақсимлаш технологиясидан фойдаланади. Шу йўл билан Volkswagen муҳандислари автомобилнинг аввалги моделларга хос DNKsини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади.

Бундан ташқари, янги электр Golf GTI даги момент бошқаруви тўлиқ дастурий таъминот орқали эмас, балки механик элементларни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Масалан, ID.2 GTI спорт ҳетчбекида Volkswagen электрон бошқарувга эга механик блокировка дифференциалидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ушбу модель 2026 йил охирида тақдим этилиши ва 2027 йилда савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Бироқ, ҳозирча бу борадаги маълумотлар расмий эмас. Volkswagen раҳбарияти ва муҳандислари ўртасида ушбу техник масалалар бўйича ҳали ҳам келишмовчиликлар мавжуд. Якуний қарорни қабул қилиш учун компанияда ҳали вақт бор, чунки электр Golf GTI’нинг тақдимоти тахминан беш йилдан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.