ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ЖССТ: 2050-йилда 2,5 миллиард ёш эшитиш қобилиятидан айрилиши мумкин

0
Дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ ёшлар мусиқани хавфли тарзда тинглаш натижасида эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида, деб хабар берди ТАСС ЖССТнинг Россиядаги вакили Батир Бердикличев сўзларига таяниб.

Мутаxaссиснинг таъкидлашича, 2050-йилда 2,5 миллиардга яқин ёшлар эшитиш қобилиятининг турли даражада йўқолишидан азият чекади. Шунингдек, яна 700 миллион киши эшитиш қобилияти бузилиши сабабли реабилитацияга муҳтож бўлади. Бугунги кунда дунё аҳолисининг тахминан 5% эшитиш йўқолишидан азият чекади ва ногиронлик даражасига етган.

Болалар орасида эшитиш муаммоларининг 60% ҳолатда олдини олиш мумкин, бу эса келажакда кар-соқовликнинг олдини олиш учун катта имконият яратади. ЖССТ вакили 60% дан ортиқ эшитиш касалликларини дастлабки босқичда даволаш мумкинлигини қайд этиб, тиббий хизматларнинг қулайлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Манба: Nova24.uz