Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан кетди
0
Президент фармони билан Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
3 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаганди.
Азиз Тошпўлатов тайинловга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган. Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига 2017 йил сентябридан буён Пўлат Бобожонов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Азиз Тошпўлатов ҳақида
2015—2017 йилларда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. 2017 йил ноябридан 2019 йил июнигача Самарқанд вилояти ИИБга раҳбарлик қилиб келган. 2019 йил июнида у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 2020 йилнинг март ойидан буён Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимини эгаллаб келаётганди. У 2021 йилда генерал майор унвонига эга бўлган.