ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эртага "Ал Ҳилол"нинг қайси футболчилари "Пахтакор"га қарши ўйнамайди?

0
Эртага Элит ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади. Саудия Арабистони жамоаси Тошкентга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди.

"Ал Ҳилол" матбуот хизматига кўра, 6 нафар футболчи эртага майдонга тушмайди:
  • Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳамад Ал Ями елкасидан жароҳат олган;
  • Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тиззаости пайини узиб олгани учун 8 ҳафта даволанади;
  • Чан қанот ҳимоячиси Ренан Лоди ҳозирча спорт залида шуғулланмоқда;
  • Ҳужумчи Александар Митрович жамоа Ўзбекистондан қайтганидан кейин машғулотларга қўшилади;
  • Марказий ҳимоячи Ҳасан Ал Тамбакти жароҳатдан тикланишда давом этмоқда;
  • Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, жамоа машғулотларининг бир қисмида қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" беллашуви эртага "Жар" стадионида 21:00 да старт олади.

Манба: alhilal.com