ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Москва вилоятидаги савдо марказида отишма юз берди (видео)

0
Фото: ТАСС
Москва вилоятида «Красний кит» савдо марказида отишма содир бўлди, деб хабар беради Медуза. Таъкидланишича ҳодиса оқибатида уч киши жароҳат олган.

Москва вилоятидаги Митиши шаҳрида 2 март куни соат 17:30 ларда отишма юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ташриф буюрувчилардан бири савдо марказининг учинчи қаватида қўриқчилар томонидан шубҳали қора қути кўтариб олгани учун тўхтатилганида жанжаллашиб қолган.



Қўриқчилар ушбу фуқарога нисбатан электрошокер қўллаган, у бўлса травматик тўппончадан ўқ узишни бошлаган. Гувоҳлар камида олтита ўқ овозини эшитганликларини билдирган. Савдо марказида бўлган фуқаролар заҳира йўлаги орқали зудлик билан бинони тарк этган. Ҳодиса оқибатида уч киши, жумладан, ўт очган шахснинг ўзи ва қўриқчи жароҳат олган.

Telegramʼдаги Baza каналининг ёзишича, тўппончадан ўқ узган эркакнинг шахси аниқланган. У 24 ёшли Данил Потехин бўлиб, ҳозирда қўлга олинган.