Strandja-2025. Дастлабки медал ва уч финалчимиз номи маълум бўлди!
Хабарингиз бор, айни пайтда Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича 76-"Strandja" турнири бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун доирасида, ҳозирга қадар 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.
Ярим финалларнинг дастлабкисида, -51 кг да Асилбек Жалилов туркиялик Самет Гумусга имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Хўжаназар Нортожиев -57 кг да бўлиб ўтган ярим финалда қозоғистонлик Оразбек Ассилқуловни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
-80 кг да Фазлиддин Эркинбоев австриялик Осаро Аимуфуани қийинчиликсиз енгиб, финалга чиқди.
-92 кг вазнда Тўрабек Хабибуллаев ирландиялик Жак Марлейни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Олдинда бизни яна 5 нафар боксчимизнинг жанглари кутмоқда.