ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ғуломжон Ёқубов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

0
Президентнинг “Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фармон билан, Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ғуломжон Ёқубов таваллуд санаси муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди.

Унда Сенати раиси Танзила Норбоева мукофотни санъаткорга топширди.