Селена Гомес қандай қилиб тез вазн йўқотаётганини очиқлади
0
Фото: Getty Images
SAG Awards-2025 мукофотлаш маросимидан сўнг, ижтимоий тармоқларда Селена Гомеснинг сезиларли даражада озгани фаол муҳокама қилинмоқда. Актриса қизил йўлакка жуда мафтункор тарзда чиқди.
Селена қандай қилиб қоматида бундай ўзгаришларга эришгани ҳақидаги саволга мухлислар актрисанинг блогидан жавоб топишди. Икки йил олдин у дори-дармонлар туфайли озаётганини ва семираётганини айтди. Уларнинг диабетга қарши машҳур препаратга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Булар Селена кўп йиллардан бери курашиб келаётган тизимли қизил югурик (аутоиммун касаллик бўлиб, тизимли яллиғланиш фонида органлар ва тўқималарнинг шикастланиши билан бирга кечади) қарши дорилардир.
Фото: Getty Images
“Дориларни қабул қилганимда менда кучли шиш пайдо бўлади. Ичимда жуда кўп сув йиғилади, бу табиий. Курс тугагач, ўзимга келаман ва одатда вазн йўқотаман”, деди Гомес.
Фото: Getty Images
2013 йилда Гомесга юқоридаги касаллик ташхиси қўйилган, аммо у 2015 йилгача ташхисни оммага ошкор қилмасликка қарор қилган. 2018 йилда эса қизда биполяр бузилиш аниқланган. Шунингдек, Селена касаллиги туфайли фарзанд кўролмаслиги ҳақида гапириб берганди.