“Matiz” ҳайдовчиси “Lacetti”га етказган зарарини қоплаб берди
0
Маълум бўлишича, 25 ёшли фуқаро Тошкент шаҳри, Миробод тумани ҳудудида “Matiz” автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда “Lacetti” русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.
Сабаби “Matiz” ҳайдовчиси О.Б. йўл беринг белгисига риоя қилмаган ҳолатда асосий йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасининг йўлига чиқиб кетган.
Экспертиза хулосасига кўра, “Lacetti” автомашинасига 8,2 млн сўм моддий зарар келтирилган.
Йўл транспорт ҳодисасини содир этган фуқародан ушбу зарар ҳамда баҳолатиш хизмати учун 500 минг сўм пулларни ундириш бўйича суд ҳужжати Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлимига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида ҳуқуқбузар фуқародан 8,7 млн сўм зарар пуллари ундириб берилди.