ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Абдуқодир Ҳусановга Гвардиоладан хушхабар...

0
Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Реал” футболчилари Хосеп Гвардиоланинг узоқ йиллик шогирдлари даври ўтганини плей-оффнинг икки ўйинида ҳам кўрсатиб қўйди.

Бу баҳсларда “шаҳарлик” юлдузларнинг даври ўтгани, испаниялик мутахассис таркибни янгилаш ишларини бошлаш мақсадида январдан эътиборан янги ижрочиларни жамоага жалб қилаётгани амалга ошириш зарур бўлган энг тўғри йўл экани ўз исботини топди.

Энди Хосеп Гвардиола нафақат жамоасининг бугуни, балки эртасини ўйлаб ҳам қарор чиқаришига тўғри келади. Бу тўқнашувлардан кейин Пеп ўзи бир неча йиллар давомида суяниб келган юлдузларнинг қаҳрамонликлари ўтмишда қолгани, даври ўтиб бўлганини тан олишга мажбур бўлди.

Одатда, “Раел”га қарши учрашувларда ютқазиш аксарият жамоалар учун ҳайратланарли натижа эмас. Лекин “Манчестер Сити” у жамоалар даражасида бўлмаслиги керак. Чунки Хосеп Гвардиола шогирдлари треблга эришган охирги ва кетма-кет Англия чемпионлигини қўлга киритган ягона жамоа ҳисобланади.

Энди Хосеп Гвардиола зиммасида мураккаб вазифа турибди. У юқори мақсадлар сари курашишга қодир янги жамоа шакллантириши керак. Ҳозирги “Манчестер Сити” мавсум давомида неча маротаба ғалаба қозонса, яна шунча мағлуб бўладиган жамоага айланиб бўлди.

Жорий мавсум якунланиб, навбатдаги бошланган пайтда “Манчестер Сити”да ёши 30 га етган ва ундан ўтган футболчилар сони ўн нафардан ўтади. Экспертларнинг таъкидлашича, бир неча йиллар давомида жаҳон футболи саҳнасида порлаган Жек Грилиш, Кевин де Брюйне, Бернарду Силва, Жон Стоунз, Матео Ковачич, Илкай Гюндоған ва Эдерсоннинг юлдузли онлари тугаб бўлган.

Энди “Манчестер Сити” Британия футболи тарихида рекорд сумма – 100 миллион фунтга олинган Жек Грилиш қаторида ёши ўтиб бораётган ўйинчиларнинг аксарияти билан хайрлашиши кутилмоқда. Кетиш миссиясини Кайл Уокер бошлаб берди. Жамоанинг собиқ сардори энди ижара муддати тугаганида ҳам “Милан”дан қайтмайди. Клуб раҳбарияти бирин-кетин қолган юлдузларга ҳам чиқиш эшигини очади.

Британия футболини ёритаётган dailystar.co.uk портали эксперти Жереми Гросснинг таъкидлашича, Хосеп Гвардиола таркибни янгилашга янада кучлироқ эътибор беради.

- Гвардиола энди январда олинган янги ўйинчилар, хусусан, Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес, Умар Мармуш ва Витор Рейсга кўпроқ ўйин вақти ажартишга қарор қилди. Зотан, бу ижрочилардан уч нафари охирги учрашувларда бошланғич таркибда майдонга тушмоқда.

Энди бу ўйинчилар қаторига “Ланс”га ижарага берилган марказий ҳимоячи Жума Ба, “Ривер Плейт”да ўйнаётган ҳужумкор футболчи Клаудио Эчеверри ҳам қўшилади.

Хосеп Гвардиола майдон марказига “Байер”нинг 21 ёшли юлдузи Флориан Вирцни олиб келинишини интизорлик билан кутяпти. “Ювентус” ҳимоячиси Андре Камбьясонинг трансфери ҳам ёзга мўлжалланган, - деб ёзмоқда Жереми Гросс.

Пепнинг ўзи ҳам жамоада ўзгаришлар даври келганини тан олди.

- Биз илгари зўр жамоа бўлганмиз, лекин ҳозир бундай эмас. Бу дунёда ҳеч нарса абадий бўлмайди. Жумладан, жамоамизда ёши ўтиб қолаётган ўйинчилар бор. Шу боис, таркибни янгилай бошладик, - деди Хосеп Гвардиола.

Дарҳақиқат, “Манчестер Сити” мураббийлар штаби 20 ёшли футболчимиз Абдуқодир Ҳусановга катта ишонч билдирмоқда. Жамоага қўшилганига бир ой бўлган легионеримиз учта катта турнир – Премьер-лига, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида дебютини нишонлаб бўлди.

Мавсум охирига қадар Ҳусанов ўз жамоадошлари билан бирга чемпионатда кучли тўртликдан жой олиш ва Англия кубогида бош соврин учун курашни давом эттиради.