ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Суперлига 1-тур учрашувларининг вақтлари аниқ бўлди

0
Ўзбекистон Суперлиганинг янги мавсуми 7 март куни старт олади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, учрашувлар Спорт TV ҳамда Футбол TV телеканаллари орқали намойиш этилади.

ЎзПФЛ ҳозирга қадар дастлабки икки тур саналарига аниқлик киритган бўлиб, март ойидаги FIFA кунларидан кейинги расмий учрашувлар санаси Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинишини маълум қилган эди.

Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати
“Пахтакор” халқаро майдондаги юришини давом эттириши аниқ бўлгач, унинг 2-турдан ўрин олган “ОКМК” клубига қарши беллашуви 16 март куни ўтказиладиган бўлди. Тошкент клуби ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида 4 март куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубини қабул қилади. Жавоб учрашуви 11 март куни Риёд шаҳрида ўтказилади.

ПФЛ режасига кўра, “Пахтакор” 7 март куни “Машъал”га қарши учрашув билан Суперлига илк турини бошлаши лозим эди. Бироқ “Ал-Садд” билан ўйин якунига етгач, клуб “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинлар режасини ишлаб чиққан. Унга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида клуб ПФЛга мурожаат қилди. Мурожаатда Суперлига дастлабки турини бошқа санага қолдириш сўралган.

ЎзПФЛ 2024 йилнинг октябрь ойида ишлаб чиқилган тақвим режада бунинг эҳтимолини инобатга олган бўлиб, апрель ойининг дастлабки саналарини захира куни сифатида белгилаганди. Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” клубининг сўрови қаноатлантирилди.

Шу тариқа Суперлига янги мавсуми 7 март куни “ОКМК” — “Бухоро” ўйини билан старт оладиган бўлди. 8-9 март кунлари бўлиб ўтадиган “Қизилқум” — “Сурхон” ҳамда “Хоразм” — “Шўртан” учрашувлари нейтрал майдонда ўтиши ва бунда ҳар тўрт жамоа футболчиларининг сафарда бўлиши инобатга олиниб, ўйин вақтлари белгиланди.