ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Гвардиола “Манчестер Сити”га Ла лигадан уч нафар суперфутболчи топди

0
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола январда бошланган таркибни қайта шакллантириш ишларини ёзда ҳам давом эттирадиган бўлди.

Испаниялик мутахассис жамоасини сезиларли даражада ёшартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу гал Гвардиола Ла Лигада порлаётган футболчилардан уч нафарини нишонга олди.

Хоан Гарсия – “Эспаньол” шарафини иккинчи дизивионда ҳимоя қилаётган ёш дарвозабон анча ишончли ўйинлари билан Пепнинг назарига тушди. Гвардиола анчадан бери Эдерсоннинг ўрнини босиши мумкин бўлган голкипер қидираётган эди. 23 ёшли Гарсия ҳам суперклуб таклифини рад этмаслиги аниқ.

Алекс Баэна – “Вильярреал” энг маҳоратли ярим ҳимоячисини ушлаб қолиши жуда қийин. Экспертларнинг таъкидлашича, Баэна Гвардиола қўллаётган ўйин услубида идеал даражада мос тушади. “Шаҳарликлар” ёш футболчи учун 60 миллион евро санашга тайёр.

Родриго Гоэс – “Реал” ҳужумчиси Европанинг ҳар қандай клубини кучайтирадиган номзод. “Сити” бразилиялик юлдузга анчадан бери кўз тикиб келади. Родриго универсал ҳужумчилар тоифасига киради. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Манчестерликлар бу трансферни 150 миллион еврога ҳал қилмоқчи.