ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Қидирувдаги шахснинг қарзи 55 млн. сўмдан ошиб кетган

0
Алимент ортида фарзандлар манфаатлари бор экан, ҳар қандай шароитда ҳам қидирув ҳаракатлари олиб борилади ва қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Мажбурий ижро бюросининг Окдарё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор У.Б.дан ундирувчи И.С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Маълум бўлишича, қарздор ота анчадан буён алиментдан қарзини тўламаганлиги ортидан қарзи 55 млн. сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудда яшириниб келган. Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Бошқарманинг қидирув шўъбаси ҳамда ИИБ. ЖХХ. ЖТСБ. ППХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қидирувдаги шахс ушланиб, кейинги ижро харакатларини амалга ошириш учун давлат ижрочисига топширилган.

Ушбу қидирувдаги шахс ўз фарзандлари таъминотидан қочганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.