ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Нима учун Де Брюйне "Реал"га қарши майдонга туширилмади?

0
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне нима сабабдан "Реал"га қарши ўйинда қатнашмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

19 февраль куни Чемпионлар Лигаси ўтиш босқичидан ўрин олган "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув "шаҳарликлар"нинг мағлубияти билан якунланди ва улар мусобақадан чиқиб кетди. 33 ёшли Де Брюйне бутун ўйинни захира ўриндиғида кузатди.

Гвардиола бельгиялик футболчида ҳеч қандай жароҳат йўқлигини айтди.

"Бу менинг мураббийлик қарорим эди. У жароҳат олмаган. Ҳа, албатта, у ҳали ҳам муҳим ўйинларда ўйнай олади... у уйдаги "Реал" билан ўйинда қатнашганди. У албатта ўйнай олади", – деди Гвардиола.

Манба: Metro.co.uk