ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Ноқонуний қурилмалар бузилиб, асл ҳолига қайтарилди

0
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор "X.N" корхонаси зиммасига М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчасида жойлашган нотурар объектига туташ бўлган 330 кв.м. бўлган ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ер майдони ноқонуний эгаллаб олинган ва фойдаланилган, тегишлилигига кўра, қайтарилиши ҳамда ноқонуний қурилган қурилма жавобгар ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг М.Улуғбек туман бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси И.Санаев томонидан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонун талаби асосида қарздорга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.

Бироқ, берилган муддатда қарздор томонидан ижро ҳужжатининг талаблари бажарилмаганлиги сабабли, қарздор корхонанинг директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан жарима қўлланилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси фойдасига ноқонуний қурилма мажбурий тартибда бузилиб, ер майдони асл ҳолига қайтарилиб, ижро иши юритиш тамомланди.