ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Гвардиола: "Манчестер Сити" бугун "Бернабеу"да идеал ўйин ўтказиши керак

0
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб ўйини ҳақида гапирди. "Шаҳарликлар" илк ўйинда Мадрид клубига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Босим бор, аммо у ёқимли, босимсиз яхши иштирок этиш мумкин эмас. Ютиш ёки ютмаслигимиз дунёнинг энг катта стадионларидан бирида вазиятларни қандай ҳал этишимиз ва қандай ўйнашимизга боғлиқ. Биз бошдан кечиришимиз керак бўладиган оғир вазиятлар бўлади ва биз уларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.

Деярли идеал ўйин ўтказиш керак. Биринчи ўйин натижаси яхши бўлмади. Одатда жавоб ўйинига энг яхши натижа билан чиқамиз, шундай экан бу идеал вазият эмас. Ҳужум қилишимиз, голлар уришимиз керак. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, шу сабабли биринчи ўйинда ишламаган айрим вазиятларни тўғрилай оламизми ёки йўқ, кўрамиз", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" — "Манчестер Сити" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да Мадридда бўлиб ўтади.

Манба: mancity.com