ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

U-20 Осиё кубоги. Чорак финалнинг икки жуфтлиги маълум бўлди

0
U-20 Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган иккита учрашув якунига етди. Хусусан "B" гуруҳида Саудия Арабистони ёшлари КХДР устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ироқ эса Иордания билан муроска кўчасини танлади - 0:0. Бу квартетда Саудия Арабистони биринчи ўрин билан, Ироқ иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланмага эга чиқди.

"B" гуруҳи
Саудия Арабистони - КХДР 2:1
Голлар
: Саад Ҳақави 51, Тамер Ал Ҳайбари 85 - Хан Жаэ Йонг 28.

Ироқ - Иордания 0:0

Кеча "A" гуруҳида Австралия мезбон Хитойни 2:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Қатар қўшниларимиз Қирғизистонни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Бу гуруҳда Австралия биринчи, Хитой иккинчи ўрин билан чорак финалга чиққанди.

"A" гуруҳи
Хитой - Австралия 1:2
Голлар
: Куаи Живен 29 - Медин Мемети 23, Луи Агости 25.

Қирғизистон - Қатар 0:4
Голлар
: Таҳсин Муҳаммад 28, Муаз Иброҳим 45+5, Муҳаммад Холид 55, Нурелдин Иброҳим 83.

Шундай қилиб чорак финалнинг дастлабки икки жуфтлиги ҳосил бўлди:

Чорак финал, 22 февраль
1. Австралия - Ироқ
2. Саудия Арабистони - Хитой

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаш учун майдонга тушади. Бу гуруҳдан кейинги босқичга чиққан икки жамоа "D" гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келишади. "D" гуруҳида 2-турдан кейин Жанубий Корея (6 очко) пешқадам, Япония (4 очко) иккинчи ўринда, Сурия ҳисобида 1 очко бор, Таиландда эса очко йўқ.