ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хонанда Озода Нурсаидова мухлисларини кутилмаган янгилик билан қувонтирди

0
Хонанда Озода Нурсаидова ўз мухлисларини қувонтирадиган катта янгилик билан бўлишди. У 2025 йил 7–16 май кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида йирик концерт дастурини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Санъаткорнинг ушбу концерти бутунлай жонли ижрода ўтади ва давлат симфоник оркестри томонидан қўллаб-қувватланади. Бу шоу ўзининг гармонияси ва юқори савияси билан кўпчиликка манзур бўлиши кутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, концерт баҳорнинг энг муҳим санъат тадбирларидан бирига айланади. Тадбир нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Концертга чипта нархлари 40 минг сўмдан бошланади.