Самарқандда 50 минг долларлик халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади
0
Самарқанд шаҳрида умумий соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилган “Women’s Chess Championship 2025” халқаро турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
Турнир 2025-йил 8-19 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, у дунё бўйлаб таниқли аёл шахматчиларни бир жойга жамлайди. “Women’s Chess Championship” нафақат шахмат ихлосмандлари, балки глобал спорт, билим ва гендер тенглигини тарғиб қилувчи муҳим тадбир сифатида ўрин тутади, дейилади расмий хабарда.
Мусобақа FIDE қоидаларига мувофиқ иккита гуруҳда ўтказилади. “A” гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтинг очкосига эга шахматчилар, “B” гуруҳида эса 1800 рейтингдан кам очкога эга иштирокчилар қатнашади.