Гвардиола Ҳусановнинг камчилиги ва ютуқлари ҳақида нималар деди?
0
Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" "Ньюкасл Юнайтед" устидан йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу беллашувда мисрлик юлдуз ҳисобланган Умар Мармуш хет-трикка эришди (19, 24, 33). Ўйиннинг 84-дақиқасида Макати ҳисобни янада йириклаштириб қўйди.
Миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов эса ўйинни тўлиқ ўтказди. Беллашувдан сўнг "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Абдуқодир Ҳусанов яккама-якка вазиятларда жуда агрессив. Бироқ кўриниб турибдики, бу унинг қўполлиги. Бошқа тажрибали марказий ҳимоячиларда эса бу қоидабузарлик бўлмасди. Ўйлашимча, у ўрганади.
- Жамоага келишидан бир неча кун ўтиб "Челси"га қарши ўйнаш осон эмас. Илк дақиқаларда нималар бўлганини кўрдингиз. Ўзбекистон ёки Франциядан бу ерга келиш осон эмас. У бугун Рубен Диаш, Мануэль Аканжи ва Натан Аке ва бошқаларнинг вазиятидан келиб чиқиб ўйнади ва бу Ҳусанов учун, биз учун ва биз тасаввур қилган потенциални шакллантириш учун жуда яхши.
- У тўп билан анча хотиржам ва жуда тез. Агар Исакка қарши ўйнаб, зудлик билан орқага қайтиш керак бўлса, у буни уддалай олади. Шунингдек, қарор қабул қилиш ҳам яхшиланиши керак, аммо бу ёш масаласи.
- Энг муҳими, Абдуқодир жамоага жуда яхши мослашди. У жуда уятчан ва кўп гапирмайди. Ўйлайманки, у бизга ҳали кўп ёрдам беради. У жамоадагилар билан жуда яхши муносабатда бўлди. Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес ва Витор Рейс каби ёш футболчилар билан "Сити" кейинги йилларда ривожланади.
20 ёшли ҳимоячимиз ушбу ўйин давомида 76 марта тўпга тегинишга муваффақ бўлиб, 68 та узатма берди. Уларнинг 63 таси жамоадошларига аниқ етиб борди (93 %). Бундан ташқари, иқтидорли ҳимоячи ўйин давомида 7 бора узоқ масофага узатма амалга ошириб, 2 таси аниқ етиб борди.
Абдуқодир майдондаги 3 та курашлардан биттасида ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, иккинчи қаватдаги курашларда 100 фоизлик (2/2) кўрсаткич қайд этди. Ҳусанов ўйин давомида 2 бора қоида бузишга ҳам улгурди. Унинг ушбу ҳаракатларини "Sofascore" портали 7.0 баллга лойиқ кўрди.
Маълумот ўрнида, Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 19 февраль куни Испаниянинг "Реал Мадрид" клубига қарши ўтказади.