ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Эрон Ливаннинг илтимоси сабаб Байрутга барча авиарейсларини тўхтатди

0
Фото: Tehran Times
Ливан Теҳрондан хавфсизлик нуқтаи назаридан Эрон авиакомпанияларининг Байрутга рейсларини тўхтатишни сўради, деб хабар беради Tehran Times.

«Эрон ва Ливан авиарегуляторлари ўртасидаги ёзишмаларда ливанликларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан 18 февралга қадар Байрутга авиарейсларни тўхтатишни сўраган келтирилган. Шунингдек, мамлакатдаги барча халқаро рейслар бекор қилинган», — дейди Эрон Фуқаролик авиацияси ташкилоти раҳбари Ҳусайн Пурфарзанеҳ.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Байрут аэропортидаги вазият мураккаб ва кескин, аммо Эрон томони уни кузатиб бормоқда ҳамда 18 февралгача барчаси жойига тушишига умид қиляпти.

14 феврал куни «Ҳизбуллоҳ» фаоллари Ливан ҳукуматининг Эронга тегишли Mahan Air авиакомпанияси самолётини қабул қилмаслик тўғрисидаги қароридан кейин Байрут халқаро аэропортига элтувчи йўлни тўсиб қўйди. Шанба кунига ўтар кечаси бир гуруҳ намойишчилар БМТ тинчликпарвар кучлари қўмондони ўринбосарига ҳамроҳлик қилаётган соқчиларга ҳужум қилиб, уларга тегишли машиналардан бирини ёқиб юборди.

15 феврал куни Ливан президенти Жозеф Ауннинг талаби билан куч тузилмалари вакиллари ҳужумга алоқадор 26 кишини қўлга олди. Армия намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган барча йўлларни очиб юборди. Давлат раҳбари вазиятни беқарорлаштирадиган бу каби ҳаракатлар такрорланишига йўл қўймасликка ваъда берди.