ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

АҚШда 104 ёшли аёл туғилган кунини қамоқхонада нишонлашни истади

0
Фото: Livingston County Sheriff's Office
АҚШдаги қариялар уйида яшовчи аёл ўзининг 104 ёшга тўлган кунини Ню-Йорк штатидаги қамоқхонада нишонлашни хоҳлади. Аёлнинг бу истагини амалга оширишда маҳаллий шериф ёрдам берди, деб ёзмоқда Sky News.

Лоретта исмли аёл умрида ҳеч қачон бу каби жойларда бўлмагани учун қамоқхонага тушишни орзу қилганини айтган. Дастлаб унинг туғилган куни қариялар уйида нишонланди, сўнгра аёлни қамоқхонага олиб боришди.

Жазони ижро этиш муассасасида Лореттанинг бармоқ излари олинди, экскурсия ўтказилди ва байрам торти билан меҳмон қилинди. Туғилган кун соҳибаси, шунингдек, кишанларни кўздан кечириб, синаб кўрди, камераларда, ошхонада, қўриқлаш постларида ва диспетчерлик марказида бўлди. Аёл байрамни полиция ходимлари, жумладан хизмат ити билан нишонлади.

“У қамоқхонамизда вақтини ажойиб ўтказди”, – дея маълум қилди шериф идораси ўзининг ижтимоий тармоқларида.