Россияда “Севги изтироби” турк сериалининг ремейки суратга олинади
0
Турк киносини жаҳонга машҳур қилган лойиҳалардан бири — “Севги изтироби” сериалининг ремейки Россияда суратга олинади. Ҳозирда интернетда бош ролларни Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва Каан Урганжиоғлу ижро этган сериал адаптацияси ҳақидаги хабарлар қизғин муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Дарё нашри.
Фото: The Girl
Рус ОАВ маълумотларига кўра, Norm Production студияси сериалнинг ремейкини суратга олишни ўз зиммасига олган. Компания ўзининг “Калимба” ва “Гусар” лойиҳалари билан танилган. Бўлажак лойиҳанинг биринчи мавсуми 85 қисмдан иборат бўлади ва 2026 йилдан кейин экранларда намойиш қилинади.
Фото: The Girl
Эслатиб ўтамиз, “Севги изтироби” нуфузли Эмми мукофотига сазовор бўлган биринчи турк лойиҳасидир. Сериал 2015—2017 йиллар давомида суратга олинган. Ундаги қизиқарли воқеалар ривожи ва ажойиб муҳаббат ҳикояси бутун дунё томошабинларининг эътиборини жалб қилган.
Сериал сюжети
Сериал бош қаҳрамонлар — оддий оила фарзанди бўлган Камол ва бадавлат оиланинг қизи Ниҳоннинг севги тарихига асосланган. Улар бир-бирини ёқтириб қолишади, бироқ жамиятдаги табақаланиш, оилавий босимлар ва фитналар уларнинг бахтига тўсқинлик қилади. Амир эса Ниҳонни ўзига турмушга чиқишга мажбур қилади. Шундан сўнг Камол ва Ниҳон оғир синовларга дуч келади. Уларнинг севгиси изтироблар ва курашларга тўла бўлади.
“Севги изтироби” нафақат Туркияда, балки Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, араб давлатлари ва Лотин Америкаси мамлакатларида ҳам машҳурликка эришган.