Ҳиндистонлик 14 ёшли бола бир кунда олтита жаҳон рекордини ўрнатди (видео)
0
Фото: Guinness World Records
“Калкулятор одам” номини олган ҳиндистонлик 14 ёшли бола ақл бовар қилмайдиган арифметика маҳоратини намойиш этиб, бир кунда олтита жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида хабар берилди.
Maxarаштралик вундеркинд — Аарян Шукла исмли мактаб ўқувчиси ўзининг биринчи рекордини бир йил аввал ўрнатган эди: у 25,19 сония ичида 50 та беш хонали рақамларни қўшишга муваффақ бўлган.
Ўша кундан эътиборан бола доимий равишда математика ва ментал арифметика билан шуғулланиб келмоқда. Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари янги рекордларни қайд этиш учун уни Дубайга таклиф қилишди. Энди Ааряннинг ҳисобида яна олтита мукофот бор.
Фото: Guinness World Records
Бола 30,9 сония ичида миясида 100 та тўрт хонали сонларни, 1 дақиқа 9,68 сонияда 200 та тўрт хонали сонларни, 18,71 сонияда эса 50 та беш хонали сонларни қўшди.
Аарянга 20 хонали сонни 10 хонали сонга бўлиш учун 5 дақиқа 42 сония керак бўлди. Шунингдек, у иккита беш хонали сонларни иккита саккиз хонали сонларга кўпайтириши учун 51,69 сония ва 2 дақиқа 35,41 сония керак бўлди.
Аарян ақлини чархлаш ва ноёб қобилиятини янада ривожлантириш учун кунига беш-олти соат машқ қилади. Шу билан бирга, бундай катта тезликда кўп хонали сонларни ҳисоблаш қобилияти қаердан ва нима сабабдан пайдо бўлганини ўзи ҳам биламайди:
“Мен миямда нималар юз бераётганини аниқ айта олмайман. Бу жараён менда табиий равишда давом этади. Ҳисоблаш шунчалик тез амалга ошадики, бу вақтда ўйлаш учун вақтингиз жуда зиқ бўлади. хаёлим фақатгина мисолни ечиш билан банд бўлади”, дейди рекордчи.
Фото: Guinness World Records
Ааряннинг отаси фарзандининг математик иқтидори сабабини тушунтириб бера олмайди. Ҳозирда Ааряннинг ота-онаси ўғлининг ўқиши туфайли ҳаддан ташқари стрессга тушмаслиги учун уни назорат қилиб боради.
Фото: Guinness World Records
Мактаб дарсларидан ташқари кундалик арифметик машғулотлар кўп вақт ва меҳнат талаб қилишига қарамай, Аарян дам олишга ҳам вақт топади. Масалан, у медитация қилишни, саргузашт ва детектив асарларни ўқишни, видео ўйинлар ўйнашни, крикет билан шуғулланишни ҳамда саёҳат қилишни яхши кўради.