АҚШ разведкаси: Исроил Эроннинг ядро объектларига зарба бермоқчи
0
Фото: Global Look Press
Исроил 2025 йил Эрон ядровий объектларига “сезиларли” зарбалар беришни режалаштирмоқда ва Вашингтоннинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ разведкасига таяниб, Wалл Стреет Жоурнал хабар берди.
Ушбу хулоса АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмуриятининг сўнгги кунларида тайёрланган ҳисоботига киритилган. Разведка маълумотларига кўра, Исроил АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп администрациясидан ёрдам олишни режалаштирмоқда.
“Чунки улар Трампни Байденга қараганда зарбаларга қўшилиш эҳтимолини кўпроқ деб ҳисоблайди”, дейилади хабарда.
АҚШ разведкаси Трамп президентлигининг дастлабки кунларида тақдим этилган иккинчи ҳисоботни тайёрлади, унда илгари қилинган хулоса тасдиқланган.
Америкалик ҳарбий амалдорлар Эроннинг “кучли мустаҳкамланган” ядровий обектларига зарба бериш учун Исроилга, эҳтимол, АҚШнинг ҳарбий ёрдами ва ўқ-дорилари керак бўлишини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху администрацияси мазкур хабарга муносабат билдирмади, Исроил ҳарбийлари маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.
Трампнинг Эрон борасидаги фикрлари
АҚШ президенти ўтган ҳафта Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди. Шу куни Трамп биринчи президентлик муддати давомида Эронга нисбатан қўллаган “максимал босим” сиёсатини қайта бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Стратегия Теҳроннинг нефть экспортидан келадиган даромадларини камайтиришга ва унинг ядро қуролини ишлаб чиқишига тўсқинлик қилишга қаратилган.
Трамп бундай қадамдан хурсанд эмаслигини ва тасдиқланган ядровий тинчлик келишувини афзал кўришини айтди. У АҚШ Исроил билан биргаликда “Эронни парчалаб ташламоқчи” деган даъволарни “жуда бўрттирилган” деб атади.
“Мен Эрон билан ядровий бўлмаган битим тузишни истардим. Мен буни бомбардимон қилишдан кўра афзал кўрган бўлардим”, дея таъкидлаган АҚШ президенти.
Инаугурациядан олдин у АҚШ ва Эрон ўртасида уруш бўлиши мумкинлигини айтганди.