ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Бухоро вилоятидаги уйда газ портлади (видео)

0
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйда газ портлади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда уйнинг ичидан одам ёнган ҳолда югуриб чиққанини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 февраль куни соат 22:40 ларда вилоят ИИБдан олинган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 22:00 ларда Ғиждувон тумани “Гулистон” МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлган. Воқеанинг тахминий сабаби фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаган.

“Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.