ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган Gentra ҳайдовчиси ушланди

0
Наманганда Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетгани ҳақида аввал хабар берилганди. Вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур ҳайдовчи қўлга олинди.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва автомашина аниқланган. ЙТҲни содир этган шахс 1997-йилда туғилган, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро экани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳайдовчи ва автомашина тергов бўлимига топширилди.

Ҳодиса 11-февраль куни соат 06:40 ларда содир бўлган. Номаълум шахс ўз бошқарувидаги Gentra’да Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида йўлни кесиб ўтаётган 1958-йилда туғилган маҳаллий фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Пиёда олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.