Интернетда энди онлайн курсларни фақат тадбиркорлар ўтказиши мумкин
0
Ҳукумат қарори билан «Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Маърифий фаолият – инсонни шахсий, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳияти, имкониятлари, коммуникатив қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникма ва малакани шакллантиришга қаратилган ҳамда давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланди.
Низом маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шаклларини белгилайди ҳамда қуйидагиларни назарда тутади:
- маърифий фаолиятни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар;
- маърифий фаолиятни амалга ошириш шакллари (маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон, давра суҳбатлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда, бевосита ёки онлайн, якка тартибда ёки гуруҳларда, пулли ёки бепул);
- маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шу жумладан, ушбу фаолият тингловчилари орасида вояга етмаган шахс мавжуд бўлса, мажбурий тартибда маърифий фаолият дастурини ишлаб чиқиш талаби;
- маърифий фаолият иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маърифий фаолиятни амалга оширишда тақиқланадиган хатти-ҳаракатлар.
Маърифий фаолият билан юридик шахс ташкил этиб ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб шуғулланиш мумкин.
Маърифий фаолият билан ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномага мувофиқ пулли асосда шуғулланилади.
14 ёшдан кичик шахсларнинг маърифий фаолият тадбирларида тингловчи сифатида иштирок этишларига уларнинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ёзма розилиги билан йўл қўйилади.