ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ҳужумчи Ҳусайн Норчаев “Насаф” клубига қайтди

0
Фото: “Насаф” клуби
Ҳусайн Норчаев “Насаф” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Мамнуният билан шуни эълон қиламизки, ҳужум чизиғимиз яна-да кучаймоқда! Ўз академиямиздан етишиб чиққан Ҳусайн Норчаев яна биз билан бирга! Голлар, паслар, ғалабалар кутиб қоламиз! Жонажон "Насаф"имизга хуш келдинг, Ҳусайнжон!", - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ Ҳусайн Норчаев Португалиянинг “Брага” клубига ўтиши айтилганди. Кейинчалик бу амалга ошмади. Бунга виза сабаб бўлгани айтилганди.

Фото: “Насаф” клуби
Маълумот учун, Норчаев 2002 йил, 6 февраль куни Қашқадарёда туғилган. Норчаев Қарши клуби академиясидан етишиб чиққан. Ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказди. Transfermarkt портали футболчини 400 минг еврога баҳолаган.