ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ўзбекистонда энг қиммат авторақам 965,3 млн сўмга сотилди!

0
Ўзбекистонда 2024 йилда энг қиммат авторақам аукционда 965,3 миллион сўмга сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси (UzRТСB) маълум қилди.

Январь-декабрь ойларида ўзбекистонликлар 195 мингдан ортиқ “чиройли” авторақам сотиб олди. 2023 йил билан солиштирганда, қизиқиш икки баробар ошди, савдо ҳажми эса 569 миллиард сўмга етиб, 43,6% ўсиш кузатилди.

Асосий фактлар:
- 97% авторақамлар жисмоний шахсларга сотилган, 3% эса компаниялар томонидан харид қилинган.
- Энг арзон рақам эса 1,7 миллион сўм эвазига ўз эгасини топди.
- Аукцион орқали авторақамлар савдоси 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда.
- Энг қиммат авторақам эса 2023 йил декабрь ойида (01 888 BBB) 1,1 миллиард сўм эвазига сотилган.