Мир Алишер Навоийнинг отаси ким эди?
0
Узоқ йиллар давомида темурийлар сулоласига хизмат қилган бул бандани Хуросоннинг энг сўлим, катта шаҳарларидан бўлган Сабзаворга ҳоким қилиб тайинлаш ҳақида подшоҳ Абулқосим Бобур фармон берди. Шундан кейин Хуросонда «катта шаҳарга «кичкина» ҳоким тайинланибдики, у адолатли, маърифатли эмиш», деган овозалар тарқалди. Шу тариқа 1453 йили ҳиротлик Ғиёсиддин «кичкина» ҳоким қилиб тайинланган Сабзавор шаҳрига оиласи билан жўнаб кетди.
Вадуд Маҳмудийнинг 1925 йил «Маориф ва ўқитувчи» журналининг 3-сонидаги мақоласида ёзилишича, «Алишернинг отаси Ганжинаи Баҳодур Темур болаларининг хизматларида юратурғон маъмурларидан бири эди ва ҳижо вазни билан шеърлар айтганидан шоирлик ила машҳур бўлмиш эди ва шунинг учун кичик бахши деб атар эдилар. Ганжинаи Баҳодур ўзи ҳам илм ва фазл одами бўлғонликдан Алишернинг тарбиясига кичик ёшдан аҳамият берди. Навоий отасининг қўлида экан, илмий, адабий бир муҳитда эди. Отаси анъанавий бир шоир бўлиш сифати билан ҳам асрий ва тарбиявий адабий таъсир ижро этди. Шунинг учунда Навоий энг кичик ёшиндан шеър айта бошлади».
Дарҳақиқат, Алишернинг отаси Ғиёсиддин Мансур авлодларининг Шаҳрисабздан Хуросонга бориб қолган илмли инсон, Темурийлар хизматидаги амалдор эканлиги тўғрисида бошқа манбалар ҳам мавжуд. Хусусан, Навоийнинг замондоши, тарихчи Мирхонднинг «Равзатус-сафо» китобида қайд этилишича, «Амир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умар Шайх билан кўкалдош (яъни, эмикдош, бир онани эмган болалар) эди».
Ўша даврда яшаган Давлатшоҳ Самарқандий ҳам «Мажмауш-шуаро» асарида «Бу донгдор амир (яъни Навоий)нинг буюк мартабали отаси ўз вақтининг машҳурларидан ва Чиғатой элининг қаҳрамонларидан бўлган», деб ёзган.
«Томут таворих» асари муаллифи Абдулмўминхон Алишербекнинг отаси Кичкина Бахши чиғатой улусидан, яъни Мовароуннаҳрдан эканлигини таъкидлаб ўтган. Бобур эса, «Алишербек беги эмас эди, мусоҳиби (яъни, подшоҳнинг яқин суҳбатдош, сирдош, улфат дўсти) эди», дея таъкидлайди «Бобурнома»да.
Навоий ҳазратларининг ўзи «Бадоеул-бидоя»да ўз оиласининг темурийлар хонадонига яқин, «ота-онадан етти пуштигача олий даражали хонадоннинг самимий хизматчиси» бўлганини таъкидлаб, ушбу битикни ёзган:
«Отам бу остонанинг хокбези,
Онам ҳам бу саро бўстон канизи,
Манга гар худ бўлай булбул ва гар зоғ,
Ки ушбу даргоҳ ўлгай гулшану боғ».
Хуллас, темурийлардан бўлган Абулқосим Бобур саройида «бахши» (маҳкама, девонхона ходими) бўлиб ишлаётган шоир Ғиёсиддин «кичкина» 1453 йилда Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади.
Сабзавор Хуросонга қарашли Ҳирот, Астробод, Нишопур каби салобатли шаҳарларидан бўлмаса-да, Бастом, Абивард, Домгон, Нишопур, Машҳад шаҳарларига яқин каттагина ҳудуд эди.
Сабзавордан Зафарони, Ринд, Бафре Меҳр дарёлари оқиб ўтар, бу шаҳар аббосийлар, уммавийлар даврида шиалар маркази бўлган. XIV асрда бу ерда ҳам сарбадорлар ҳаракати кенг ёйилганди. 1381 йилдан эса Сабзавор Амир Темурга қарашли шаҳарга айланган эди.
Ғиёсиддин «кичкина» ҳоким бўлган 1453–1457 йилларда шаҳар атрофи боғзор ва ҳосилдор экинзорларга айланди. Сабзавор аҳли маърифатли ва адолатли Ғиёсиддинни ҳурмат қилиб, унинг амрига қулоқ солар, айтилган солиқ ҳамда закотни ўз вақтида тўлаб турарди.
Ғиёсиддин қора тўриқ отга миниб, эгнида жубба, бошида телпак билан ҳарбий кийимдаги икки мулозими ила сабзаворликлар ҳолидан тез-тез хабар олар, бева-бечора, камбағал хонадонларнинг солиқларини ўз ҳисобидан тўлаб юборарди.
Навоий «Насойим ул-муҳаббат» асарида отасининг Астрободга борганида рўй берган бир воқеани келтириб ўтади:
«Подшоҳ ҳукми била бир иш учун Астробод вилоятига борур эрдим. Йўлда бир мажнунсифат йигит йўлиқти. Бир дирҳам танга тута бердим, олмади. Мен бир курта жубба кийиб эрдим. Деди: «Курта жуббани олурам». Ҳаво совуқ эрди. Мен отни суриб ўтдим. Манзилга етганда ҳамул йигит яна келди. Яна дедики: «Курта-жуббани олурам». Астробод даҳанасидан кирдук. Бир дарвеш яланг эрди. Ул курта-жуббани ул дарвешга бердим. Бир лаҳзадан сўнгра ҳамул йигит етишди ва менга боқиб дедики, курта-жуббани олдим. Менга таажжуб юзланди... Ҳирот шаҳридан Бобо Кўҳий овозаси келур эрди. Мен Ҳирийга келгандин сўнг бордимки, анга мушарраф бўлғаймен. Кўрдимки, ҳамул йигит эрди».
Ҳа, шоирга хос бағрикенглик унга отаси Ғиёсиддиндан ўтган, деса бўлади, буни юқоридаги воқеа ҳам тасдиқлаб турибди.
Айни пайтда отаси ва онаси Ҳиротдан Сабзаворга келган Баҳлулбек, Алишербек ҳамда кенжатой, бир оз ўжарроқ, кам ўйлаб, тез жаҳли чиқадиган Дарвешалибекларнинг ўқишига эътибор қаратган. Шунингдек, ҳоким жаноблари Жебарруд дарёси ёқасидаги, гулзор ва ям-яшил дарахтларга тўла муҳташам ҳовлисида Сабзаворнинг маърифатли уламолари билан суҳбат қурарди. Чунончи, ўзи билан подшоҳ фармонига кўра, Ҳиротдан Сабзаворга қози қилиб тайинланган мулла Абдулваҳоб, олиму фузало Дарвеш Мансур, мусиқачи Хўжа Юсуф Бурҳон, Яҳё Себак, Ҳофиз Али Жомий, фузалои Киром хўжа Аҳмад Муставфийлар билан шаҳардаги вазият, халқ ҳаёти, санъатга оид машваратлар ўтказиб борган. Ушбу йиғинларда маърифатли зотлар, Сабзавордан етишиб чиққан машҳур шоир Мир Шоҳийни эслаб, шеърларини ўқиб туришарди. Зеро, бу зоти Шариф шоир 1453 йили Ғиёсиддин Сабзаворга энди ҳоким бўлиб келганида вафот этган, 12 ёшли ўғли Алишербек эса уч-тўрт йилки, сабзаворлик машҳур шоир Шоҳий билан, гарчи учрашмасалар-да, мактуб ёзиб, алоқа ўрнатган эди.
Ғиёсиддин ҳоким сифатида нафақат ўзининг учала ўғлига, балки сабзаворликларнинг фарзандлари илм олишига ҳам эътибор бериб, Чинорли мадрасасидаги илми толиблар ҳолидан хабар олиб турган. У ҳужраларга кириб, толибларнинг яшаш шароити билан танишар, олаётган сабоқлари бўйича савол-жавоб ҳам қиларди.
Сабзаворнинг ана шундай маърифатли, адолатпарвар ҳокими Ғиёсиддин 1457 йилда вафот этган. Бу пайтда ўғиллари Баҳлулбек эндигина 18-19 ёшга, Алишербек 16 ёшга қадам қўяётган, кенжатой Дарвешали эса анча ёш бола эди.
Манба: Xabar.uz

Умид Бекмуҳаммад,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.