ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хитой ва Германияда Tesla электромобиллари савдоси рекорд даражада тушди

0
2024-йилда Tesla электромобиллари глобал савдоси 1% га пасайган бўлса-да, айрим муҳим бозорларида анча катта йўқотишларга учраган.

- Калифорнияда сотувлар 11,6% га пасайди, Tesla бу ҳудудда ҳанузгача АҚШ бозорининг ярми (52,5%) ни эгаллаб турган бўлса ҳам, бу аввалги йилги 60,1% билан таққослаганда сезиларли пасайишдир.

- Хитойда январ ойида 63 238 дона Tesla электромобили сотилган, бу 11,5% га кам натижадир. Шу билан бирга, маҳаллий BYD компанияси 296 446 электромобил ва гибрид сотиб, 47% ўсиш кўрсатди.

- Германияда Tesla 1277 дона автомашина сотган – бу ўтган йилга нисбатан 59,5% пасайиш демакдир. Шу сабабли компаниянинг бозор улуши 14% дан 4% га тушиб кетди.

- Францияда сотувлар 63% га, Норвегияда 38% га, Буюк Британияда эса 8% га тушди.

Муттахассисларнинг фикрига кўра, Tesla’нинг европалик харидорлар орасида оммабоплиги пасайишига компаниянинг Model Y янгиланиши кечикаётгани ва Илон Маскнинг сиёсий фаоллиги ҳам таъсир қилмоқда.