ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Bennu астероиди Ерга урилиши мумкин

0
Олимлар Bennu астероиди ва Ер тўқнашуви эҳтимолини қайта ҳисоблаб чиқишди ва мумкин бўлган оқибатларини баҳолашди. Хулосалар оптимистик эмас – тўқнашув глобал ҳарорат пасайиши ва ўсимликларнинг камайишига олиб келиши мумкин.

Bennu астероиди ерга 2182-йил сентябр ойида урилиши мумкин. Ҳозирги баҳоларга кўра, унинг тўқнашув эҳтимоли 1:2700 ёки 0,04%. Астероиднинг диаметри 500 метр, ва агар у ерга тушса, сайёра учун жиддий оқибатларга олиб келиши аниқ.

Олимлар моделлаштириш натижаларига кўра, 100–400 миллион тонна чанг атмосферага тарқалади, бу эса қуёш нурларининг ерга тушишини камайтиради ва фотосинтез жараёнига катта зарар етказади. Ўртача глобал ҳарорат 4°C га пасаяди, ёғингарчиликлар эса 15% га камаяди. Натижада, қуруқлик ва денгиз экотизимлари фотосинтези 20–30% га қисқаради, бу эса бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади.

Шунингдек, денгиз экотизимлари тез тикланиши мумкин. Денгизларга астероид зарбаси натижасида ҳосил бўлган минераллар, айниқса темир моддаси, тушиши натижасида планктонлар фаол кўпаяди. Бу эса ўз навбатида озиқ-овқат занжирининг қайта тикланишига ёрдам беради.

Тарихга қараганда, инсоният бундай зарбаларага бардош бериб келган. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бундай ҳажмдаги астероидлар ҳар 100-200 минг йилда бир марта ерга тушади. Демак, аждодларимиз шундай синовларни бошдан кечирган ва омон қолган.