ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кўп қаватли уйларни бошқариш қандай рақамлаштирилади?

0
Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг ягона электрон базаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Sputnik нашри.

"Кўп қаватли уйларнинг техник паспортлари ҳам ишлаб чиқилади. Бунинг учун дастлаб 1991 йилгача қурилган уйлар хатловдан ўтказилиб, техник паспортлари яратилади. Шу асосда барча уйлар ҳолатини аниқ кўриш мумкин бўлган электрон база ишга туширилади", - дейилади хабарда.

Ушбу паспортлар асосида таъмирланадиган ёки реновацияга тушадиган уйлар рўйхати шакллантирилади.

Кўп қаватли уйларни бошқариш тизими ҳам тўлиқ рақамлаштирилиб, умумий йиғилишлар, ҳисоботлар, мурожаатлар ва диспетчерлик хизматлари рақамли кўринишга ўтказилади.

Аҳолининг мурожаатлари тўлиқ “Менинг уйим” тизими орқали бошқарув сервис компанияларига юборилади ва вазирлик томонидан уларнинг ижроси кузатиб борилади.

Бундан ташқари, кўп квартирали уйларнинг лифтларини бошқариш ва мониторинг қилиш бўйича “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро платформаси ишлаб чиқилмоқда.

Бугунга қадар кўп қаватли уйлардаги 8 942 та лифт техник кўрикдан ўтказилиб, улар бўйича паспорт ва мувофиқлик сертификати жорий этилади. Шу асосда келгуси 5 йилда 2 001 та лифт янгиланади ва 382 таси таъмирланади.