ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

0
Туркия ­— бу лаззатли таомлар, меҳмондўст инсонлар, тарих ва замонавийлик мукаммал уйғунлашган мамлакат. Ҳар йили турк продюсерлари дизи мухлислари учун кўплаб янгиликларни тайёрлайди. Улар узоқ давом этадиган анъанавий ишқий мелодрамалар, детектив, триллер ва ҳатто фантастика жанрларидаги драматик лойиҳаларни ҳам ўз ичига олган. Қуйида жорий йилда премераси кутилаётган энг сара турк сериалларининг қисқача сюжети билан танишамиз.

Фото: Peopleталк
“Қор парчалари”

Фото: Peopleталк
“Қор парчалари” сериалида катта оиладаги мураккаб муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади. Нуфузли Ҳижрон сулоласининг бошлиғи бир-бири билан яхши муносабатда бўлмаган барча қариндошларини бирлаштиришга қарор қилади. Муаммо шундаки, айнан у бир вақтлар яқинлари жуда кўп муаммоларга дуч келишига сабаб бўлган.

Бош ролда “Беқарор” ва “Гулжамол” сериаллари юлдузи Айда Аксел ижро этган.

“Қирол ютқазса”

Фото: Peopleталк
Архитектор ва муҳаррир иккиси севгида муваффақиятсизликка учраганидан кейин танишиб қолади. Уларни сирли телефон қўнғироғи бирлаштиради. Кутилмаган романтика қалбларни даволашга ва янги ҳис-туйғулар учун очилишга ёрдам беради.

Бош ролларни Ҳанде Эрчел, Бариш Ардуч ва Сезин Акбашўғуллари ижро этган.

“Турк”

Фото: Peopleталк
Сериалда Усмонли империяси ҳудудини ғарб томонга кенгайишининг ниҳоясига етиши ҳамда Вена жангида туркларниг мағлуб бўлиши каби тарихий воқеалар ёритилади.

Ҳарбий Балабан оға давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинади. Оғир ярадор бўлишига қарамай, ўлимдан қутулиб қолишга муваффақ бўлади. Бунинг учун у Италия тоғларида яширинади. У ердаги италян қиз Балабанни даволайди. Бунга жавобан Балабан маҳаллий аҳолини катта солиқлар соладиган феодаллардан ҳимоя қила бошлайди. Аммо кунларнинг бирида Балабаннинг эски душмани — шафқатсиз рицар Марко пайдо бўлади.

Бош ролларда Жан Яман, Ферро Грето ва Кемп Уилл каби актёрлар иштирок этган.

“Bandirmaдаги ракета клуби”

Фото: Peopleталк
Сериалдаги воқеалар 1920 йилларда Туркиядаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар фонида бўлиб ўтади. Бош ролда измирлик Айше исмли қиз бўлиб, унинг ҳаёти драматик воқеалардан кейин кескин ўзгаради.

“Иффат музейи”

Фото: Peopleталк
Эрининг хиёнатидан кейин Карсу уч фарзанди билан ота уйига қайтади. У онаси билан муносабатларини яхшилаш учун кўп куч сарфлаши керак бўлади. Қийинчиликларга қарамай, у шахсий ҳаётини қайтадан қуришга ва инсонларга яна ишонишни ўрганишга интилади.