Spotify тарихида биринчи марта даромадга чиқди
0
Spotify стриминг сервиси 2024 йилда ўз тарихида биринчи марта 1,14 миллиард евро даромад кўрди. Бу ҳақда Bloomberg нашри Spotify Technology CA компанияси ҳисоботига асосланиб хабар берди.
Фойдаланувчи статистикаси:
- Умумий фаол фойдаланувчилар сони – 675 миллион (прогноз: 664,9 млн)
- Пуллик обуначилар – 263 миллион (прогноз: 254,9 млн)
Spotify акцияларининг ўсиши:
- 4-февраль куни Нью-Йорк фонд биржасида Spotify акциялари 7,5% га ошиб, 590 долларга етди.
- 3-февраль куни савдо ёпилишида акциялар 549,08 доллар эди.
- 2024 йилда Spotify акциялари 138% га ўсди.
Компания аудиокитоблар ва подкастларни кенгайтиргандан сўнг, рентабелликка эътибор қаратишга қарор қилган, натижада Spotify молиявий фойда кўрган.