ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Galaxy S25 серияси Galaxy S24’нинг рекордини янгилади

0
Samsung компанияси Galaxy S25 смартфонларига рекорд даражадаги талаб бўлаётганини маълум қилди. Жанубий Кореяда ушбу янги флагманлар Galaxy S24 сериясидан 7,4% кўпроқ олдиндан буюртма олган.

Жанубий кореяликлар Galaxy S25 сериясига 1,31 миллионта буюртма берди, бу эса Galaxy S24’дан 7,4% кўп. Энг машҳур модел Galaxy S25 Ultra бўлиб, барча буюртмаларнинг 52% шу модел ҳиссасига тўғри келмоқда.

* Galaxy S25 Ultra – 52%
* Galaxy S25 – 26%
* Galaxy S25 Plus – 22%

Samsung 22-январ куни Galaxy S25 сериясининг тақдимотини ўтказди. Дунё бўйлаб сотувлар 7-феврал, жума куни бошланади.