ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин

0
Рим клубида жорий мавсум давомида 3 нафар турли бош мураббий ишлади – Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери. Раньери ҳам ёзда клубни тарк этади.

As нашри хабар беришича, "Рома"дагилар лойиҳани машҳур мураббий билан қайта жонлантиришни ният қилган. "Жаллоросси" ўз навбатида бу ишни Карло Анчелотти билан амалга оширишни ният қилган. Италиялик мураббий ҳозирда "Реал"далиги ёдингизда бўлса керак.

Клуб эгалари Фридкинлар оиласи вакиллари 65 ёшли мутахассисни кўндиришга астойдил киришган. Музокаралардаги муҳим аргументлардан бири Анчелоттининг римликлар билан алоқалари – Карло 1979-1987 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилган.

Мураббийнинг ўзи "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини айнан "қироллик клуби"да якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бироқ бу ҳолат "Рома" учун тўсиқ бўлмаяпти ва клуб Анчелотти билан шартномаси якунлангач, ёзда хайрлашишга қарор қилса, италияликларда имконият бўлишидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" 23-турдан кейин 31 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.asia