ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Товарлар ва хизматлар нархи бир ойда қанчага ошгани айтилди

0
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га қимматлашган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил январь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 9,9 % ни ташкил этган.

2025 йилнинг январь ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1,1 % га ошгани кузатилган.

Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.

420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.