Элдор Шомуродов "қўлдан кетди"...
0
А Серияда қолиш учун курашаётган “Венеция” қишки трансферлар вақтида ҳужум чизиғини Элдор Шомуродов ёрдамида кучайтириш режасини амалга оширишга бел боғлаган эди.
Венецияликлар ўзбек ҳужумчисини олиш учун римликларнинг барча шартларига кўнди. Ўз зиммасига мавсум охирида Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш мажбуриятини олишга ҳам розилик билдирди.
Элдор Шомуродовнинг трансферини расмийлаштириш арафасида вазият кутилмаган томонга ўзгарди. 29 ёшли ҳужумчи А Серияда “Удинезе” ва Европа Лигасида “Айнтрахт”га қарши ўтказилган учрашувларда юқори савияда ўйин кўрсатди.
Бош мураббий Клаудио Раньери бир неча позицияда ўйнай оладиган меҳнаткаш футболчидан воз кеча олмаслигини таъкидлади. Унинг қарори билан Шомуродов “Рома”да қоладиган бўлди.
Ўз навбатида, “Рома” мутасаддилари Элдор Шомуродовнинг ўрнига олиб келмоқчи бўлаётган янги ҳужумчиларнинг Римга бошлайдиган йўллари ҳам ёпилди.
Бу орада Элдордан қуруқ қолган “Венеция” клубида тезроқ ечим топиш зарурати пайдо бўлди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, венецияликлар Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотеллига ишонч билдирмоқчи. Мураккаб характерга эга бўлган футболчи ёзда “Женоа” билан шартнома имзолаган эди.
Аммо ҳозирда клуб раҳбарияти ва машҳур ўйинчи ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Томонлар ўзаро келишувни бекор қилишга яқин турибди. Агар Балотелли эркин агент мақомини олса, “Венеция” уни исталган пайтда бепул ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Юлдузлик даврида “Интер”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Милан”, “Ницца”, “Марсель” каби қудратли жамоаларда тўп тепган Марио Балотелли кейинчалик “Брешия” ва “Монца” каби ўртамиёна клубларда ўйнашига тўғри келди.
Орада бир неча йил Туркия ва Швейцария чемпионатларига бориб келди.
34 ёшли футболчи жорий мавсум олдидан яна А Серияда фаолият юритиш имконига эга бўлганди. Лекин Генуядаги ўйинларини муваффақиятли чиқди, деб бўлмайди. Марио “Женоа” сафида олти маротаба майдонга тушиб, жами 56 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан қониқмаган футболчи клубдан кетиш ҳаракатига тушди.
Энди “Венеция” олдинги чизиқдаги самарадорликни тиклаш учун Балотелли ёрдамидан фойдаланишга уриниб кўради.
Балотелли профессионал футболчилик фаолияти давомида клублар миқёсида жами 501 та баҳсда рақиблар дарвозасига 210 та гол урган ва жамоадошларига 43 та голли пас узатган.
Марио Балотелли А Серияга қайтган паллада Италия терма жамоасидаги фаолиятини тиклаш истаги борлигини таъкидлаган. Бу борада “Венеция” унга ёрдам бериши мумкин.
Марио Италия терма жамоаси сафида 2010 йили дебют қилган ва халқаро миқёсда 36 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйган.